«Омикрон» штамининг энг кенг тарқалган аломати маълум қилинди. Бу ҳақда «MedikForum» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, коронавирус симптомларини кузатишга мўлжалланган «ZOE Covid Study» дастури ишлаб чиқувчиларидан бири бўлган британиялик доктор Клэр Стив бош оғриғини «омикрон» штамининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири сифатида баҳолаган.

Унинг аниқлик киритишича, симптомлар кўпинча ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)га ўхшайди, чунки янги мутация инфекциянинг олдинги версияларига қараганда кўпроқ юқумли ҳисобланади.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, «омикрон»нинг энг кам учрайдиган аломатлари орасида кучли иситма ва чарчоқ, миядаги «туман», танадаги оғриқлар ва тунги терлаш мавжуд.

Аввалроқ Япония шифокорлар ассоциацияси раҳбари Тосио Накагава мамлакатда коронавирус инфекциясининг олтинчи тўлқини бошланганини эълон қилганди. Шунингдек, «омикрон» штамининг инсон организмидаги асосий «нишони» аниқланганди.