Тошкентдан учган самолёт Москвага қўна олмади

Тошкентдан учган самолёт Москвага қўна олмагани маълум қилинди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Москва–Тошкент йўналишида учган «HY-602» йўловчи рейси Москвага қўна олмаган.

Келтирилишича, бунга йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган. Белгиланган аэропортга қўна олмаган йўловчи рейси захирадаги Қозон халқаро аэропортига йўналтирилган ва ўша ерга қўндирилган.

Маълумот ўрнида, 7 январь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан учган самолёт Наманган аэропортига қўна олмаганди. Маълум қилинишича, Санкт-Петербургдан учган «SU602» йўловчи рейси Наманган аэропортига қўна олмаган. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Қуюқ туман сабабли учиш-қўниш йўлагидаги кўриш имконияти бор-йўғи 500 метрни ташкил этган.

Таъкидланишича, белгиланган аэропортга қўна олмаган йўловчи рейси Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга учиб, ўша ерга қўнган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иккита аэропортда парвозлар кечиктирилганди. Шунингдек, Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз