Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 7 январь куни «Lacetti» уриб юборган велосипедчи ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, А.Ж. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашина Сувлиариқ маҳалласида велосипедчи Э.А.ни уриб юбориши оқибатида Э.А тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирган.

Аввалроқ Наманганда «Lacetti» уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоятда «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипедчини уриб юборган.