Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасида 7 январь куни «Nexia» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, соат 19:15 да 1985 йилда туғилган фуқаро И.Р. бошқарувида бўлган «Nexia»да ёнғин келиб чиққани тўғрисида маълумот келиб тушган. Дарҳол воқеа жойига қутқарувчилар бўлинмаси юборилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Бўлинмалар ёнғин жойига соат 19:20 да етиб борган. Қутқарувчилар томонидан ёнғин тезкорлик билан бартараф этилиб, катта моддий зарар кўрилишининг олди олинган. Жабрланганлар йўқ. Суриштирув натижасида ёнғин автомобиль мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида рўй бергани аниқланган. Моддий зарар миқдори тахминан 4 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Жиззахда бетон тўсиққа урилган «Nexia» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.