Кипрда коронавируснинг «дельтакрон» штами аниқланди. Бу ҳақда «LiveJournal» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, коронавируснинг «дельта» ва «омикрон» штамлари дурагайлари бўлган янги вариант Кипр университетининг Биотехнология ва молекуляр вирусология лабораториясида ишловчи бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан аниқланган. Тадқиқотчилар унга «дельтакрон» номини берган.

Уларнинг сўзларига кўра, янги вариант «дельта» штами каби генетик асосга эга, бироқ айни пайтда унинг бир қатор мутациялари «омикрон» штами билан бир хил. «Биз кўп сонли мутацияларни топдик, улар илгари фақат ‘омикрон’ штами билан касалланиш ҳолатларида аниқланган», — дейди вирусолог.

Лаборатория раҳбарининг қўшимча қилишича, «дельтакрон» деб аталадиган штамм оролдан олинган 25 та намунада топилган, улардан 11 таси ковид белгилари билан касалхонага ётқизилган одамларда, қолган 14 таси оддий аҳолида аниқланган.