Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй қайтариб олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Туризм ва спорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй қайтариб олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унга кўра, 7 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков чемпион ва унинг ота-оналарини Президент совғаси — 2 хонали квартира билан таништирган. Тарқатилаётган хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Яқинда шахматнинг рапид йўналишида FIDE жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан ‘Мард ўғлон’ давлат мукофоти билан тақдирланди ва унга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калитлари топширилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Бироқ турли ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш орқали ўз обуначиларини кўпайтиришга одатланган блогерлар яна ‘ҳунарларини’ кўрсатишмоқда. Жумладан, улар уялмасдан Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй калитлари қайтариб олинди, деган мазмундаги хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишмоқда. Энг ёмони, халқимиз ҳам шу ёлғон хабарларга ишониб қолишаётганида. Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Жаноб блогерлар, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ёлғон ва бўҳтон хабар тарқатганлик учун ҳам ўрнатилган тартибда жазо чоралари қўлланилади. Шундай экан, бирон маълумот тарқатишда аввал уни обдон текшириб, иғво ва бўҳтон эмаслигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина оммага тарқатишингизни маслаҳат берамиз. Ўзбекистонда цензура йўқ, бироқ бу сизга асосланмаган, ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш ҳуқуқини бермайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Президент жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторовни табриклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, чемпионга 2 хонали уй совға қилиниши бўйича маълумот берилган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма