Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида 8 январь куни Аи-80 бензинининг нархи 6,3 фоизга камайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7474,4 минг сўмни ташкил қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Биржа савдо натижаларига кўра, Аи-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилди. Бу 7 январга нисбатан 6,3 фоизга кам.

Қайд этилишича, Аи-80 бензинининг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади. Айни пайтда биржа савдоларига Аи-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида бензин нархи 6500 сўмгача арзонлашгани хабар қилинганди.