Ўзбекистонда «омикрон» штами қайд этилдими?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда «омикрон» штами аниқланмагани, бироқ хотиржамликка берилиш керак эмаслигини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Профессор вазиятга тўхталиб, бу борадаги фикр ва хулосаларини маълум қилган.

«Дарҳақиқат, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ушбу мутациянинг тарқалиш географияси шиддат билан кенгайиб бормоқда. Шуни инобатга олсак, янги штамнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ бу ҳолатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатиш, аҳоли орасида ортиқча ваҳима кўтариш, ўйлайманки, ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Биламизки, шу пайтгача юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган. Айтиш лозимки, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўплади.

Шу маънода, ‘омикрон’дан соғайиш муддати қисқа ва касалланганларда шифохоналарга ётиш эҳтимоли паст эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр, дейишга асосларимиз етарли. Негаки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда Республика махсус комиссиясининг бевосита кузатувида юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар бунга мисол бўла олади.

Бироқ ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Сабаби ‘омикрон’ бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкин. Шу боис айни пайтда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Қолаверса, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали COVID-box (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ортиқча юкламалар тушишининг ҳам олдини олади», — деган у.

Аввалроқ қўшни Қозоғистонда омикрон штами аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради