Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари, собиқ бош вазир Карим Масимов қўлга олинди. Бу ҳақда хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, у давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда. Масимов ва иш бўйича бошқа айбланувчилар вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилган.

«2021 йилнинг 6 январь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистон Жиноят кодексининг 175-моддаси 1-қисмига асосан давлатга хиёнат бўйича судгача тергов бошлади», дейилади махсус хизмат баёнотида.

Масимов Қозоғистоннинг собиқ бош вазири, 2007–2012 ва 2014–2016 йилларда ҳукуматни бошқарган. Икки муддат оралиғида у президент маъмурияти раҳбари бўлиб ишлаган. 2016 йил сентябрида Масимов Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари этиб тайинланган.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 январь куни оммавий норозилик намойишлари туфайли уни лавозимидан четлатган.

Аввалроқ  Қозоғистонда кимлар лавозимини тарк этгани хабар берилганди.