Қозоғистондаги тартибсизликлар: блогерлар нима дейди?
Bugun.uz турли тармоқ фойдаланувчиларининг ушбу мавзу юзасидан қолдирган постларини келтиради
Бир неча кунлардан буён жаҳон, хусусан, Марказий Осиё ҳамжамиятининг диққат эътибори Қозоғистонда юз бераётган можаролар билан банд. Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 2 январь куни мамлакат ғарбида бошланиб кетган суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошириб юборилишига нисбатан норозилик намойиши бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида КХШТдан ёрдам сўради. Воқеалар қизғинлик билан давом этмоқда.
Хўш, ўзбек журналист ва блогерлари воқеаларни қай йўсинда таҳлил қилмоқдалар. Воқеалар бўйича «бизникилар»нинг хулосалари қандай?
Шухрат Расул исмли Facebook фойдаланувчиси шундай ёзмоқда:

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ёзяпти:

Яна бир изоҳ:

Иқтисодчи Барногул Санақулова муносабати:

Telegram’да ўз каналига эга блогерлар бу борада қандай фикрда?
Twitter’даги мулоҳазалар:
чунчаки фикрлар. Путин, Назарбоев ютди, намойишчилар, Тоқаев ютқазди. Тағин билмадим.
— davletovuz (@davletovuz) January 5, 2022
Қозоғистон ютқазди. Ўрис шундоқ остонамизда сийдигини сачратиб турипди https://t.co/R4izNugKfK
— bakiroo (@the_bakiroo) January 5, 2022
Қозоғистон эркин иқтисодий муҳит эди, сўз эркинлиги анча яхши таъминланганди, бизда давлатни шу йўналишларни назоратида ушлаб тургани тўғрилиги исботини топди дейдиган овсарлар чиқмадими ҳали?
— Муҳаммад Темур (@TemurAzam) January 6, 2022
Шарқ билан алоқада Қозоғистон тасарруфи калит ва дарвоза ҳисобланади. Шунинг учун миллионлаб пул сарфланса ҳам Қозоғистонни бўйсундириш ёки, ҳеч бўлмаса, у ерда Россия таъсирини ўтказиш зарур.
Петр I, Россия императори.— Davronbek (@ziyouz) January 6, 2022
Узоқ яша Қозоғистон
— Nozim Safari (@NozimjonSafarov) January 5, 2022
Қозоғистон биздан кўра ҳар томонлама ривожланган давлат, биз улардан камида 10 йил ортдамиз. Бу халқни жасорати бундан ортиқроғига муносиб.
Балки энди фақат ўзини ҳалқумини ўйлайдиган амалдорлар ҳақиқатдан халқ учун ишлар. Халқ билан ҳисоблашар, халқни эшитар
Ҳамон кеч эмас…
— Аziz (@tom_azik) January 5, 2022
Эссиз Қозоғистон. Шунчаки ўрисни қўлига ўтиб кетди.
— @_?????_??????_ (@_Elbek_Studio_) January 5, 2022
Кун давомида кўнглим ғаш юрди. Афғонистонда бунақа бўлмаганда, Қозоғистон бошқача юракка яқин эди. Энди қозоқларни тасаввур қилаяпман нима юрагидан ўтаяпти
— davletovuz (@davletovuz) January 5, 2022
https://twitter.com/dbekchan/status/1479073738679369733?s=21
Қозоғистон бўйича Юлдуз Усмоновадан муносабат кутяпман.
— Файзуллоҳ Ўринбоев (@UrinboyevF) January 5, 2022
Муносабатлар турлича, воқеалар эса шиддат билан давом этмоқда. Кузатамиз, балки бу сўнгги мавзувий дайжест эмасдир. Дунёда тинчлик бўлсин!