Қозоғистондаги тартибсизликлар. Хорижлик экспертлар нима дейди?

Бир неча кундан буён қўшни Қозоғистонда сиёсий инқироз давом этмоқда. Дастлаб ижтимоий норозилик намойишлари сифатида бошланган инқироз сиёсийлашиб, ҳарбий инқирозга айланишга ҳам улгурди. Хўш, ҳаммаси нимадан бошландию, қаерга етиб келди? Энди нима бўлади? Шu каби саволларга хорижлик экспертларнинг баъзи фикрларини келтириш орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Фото: «AFP»

Сергей Абашин, тарих фанлари доктори:

«Ҳар қандай ички зиддият, албатта, турли манфаатларга, режаларга, ресурсларга ва ўзига хос ‘фитна назариялари’га эга бўлган кўплаб акторларга эга. Бу ерда ижтимоий норозилик, элита ичидаги жанжаллар, минтақавий хусусиятлар, шаҳар ва қишлоқ, пойтахт ва бошқаларга бўлиниш, шунингдек, қандайдир жиноийлик ва бошқа факторлар мавжуд. Буларнинг барчаси аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳамма нарсани битта оддий схема билан тушунтириб бўлмайди, барча нуқталарни диққат билан очиш керак.

Аммо мен оқибатлари ҳақида гапирмоқчиман. Шунга қарамай, Кремль бу можарога очиқчасига кириб борди ва энди вазият муқаррар равишда бошқача тус олади: Россиянинг сиёсатга таъсири кучайиб боради, русча фобиялар энди Қозоғистон сиёсатига ҳам кучлироқ ўтади, аввалги тузум тутган масофа қисқаради, бу эса қаршиликнинг кучайишини ва Россия сценарийсига кўра чекловлар кучайишини англатади. Мустақил сифатида сақлаб қолишга муваффақ бўлинган Қозоғистоннинг траекторияси энди Россия орбитасида ўзини намоён қилади».

Марс Сариев, сиёсатшунос:

«Талончиларнинг кичик ва ўрта бизнес объектларига қилаётган ҳужумларидан шуни тушуниш мумкинки, шаҳарда жиноятчилик авж олган. Мавжуд вазиятдан радикал кайфиятдаги шахслардан тортиб Афғонистондаги жанговар тажрибага эга бўлган бошқа деструктив кучлар ҳам фойдаланиб қолиши мумкин. Бутун Марказий Осиё минтақасида беқарорлик юз бериши мумкин ва умумий чегараларни ҳисобга олганда, Ўзбекистон ҳам зарар кўриши эҳтимоли мавжуд».

Кубат Раҳимов, иқтисодиёт фанлари номзоди, Марказий Осиё бўйича эксперт:

«Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг КХШТга мурожаат қилиши — оддий ва табиий тактика, у асрлар давомида синовдан ўтган: мураккаб вазиятларда иттифоқчилар ёрдамга келади. Одамларнинг ўлимига ва яна тартибсизликларга йўл қўймаслик керак. КХШТ билан ўзаро ҳамкорлик ҳудудни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Олмаота аэропорти мамлакат учун аҳамиятлими? Аҳамиятли. Буниси ҳарбий гарнизонларга ҳам тегишли.

Агар КХШТ кучлари 2010 йилдаги тартибсизликларда Қирғизистонда ҳаракат қилганда, улар кўп одамларнинг ҳаёти ва мол-мулкини сақлаб қолган бўларди. Қозоғистонда қисман иқлим шароити бунга ёрдам берди: пойтахт Нур-Султонда тартибсизликлар йўқ, чунки совуқ. Аҳоли буни тушунади. Бундан ташқари, тинчликпарвар контингент ва аҳоли ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмайди, деб ҳисоблайман – бўлинмалар муҳим инфратузилма объектларида жойлаштирилган».

Микаэл Левистоун, Франция Халқаро алоқалар институти тадқиқотчиси, Марказий Осиё бўйича мутахассис:

«Жуда кучли ва кутилмаган портлаш юз берди. Қозоғистон ҳокимиятга ҳужум қилинадиган давлат эмас. Шубҳасиз, ҳаракат жуда тезлик билан сиёсий тус олди. У Назарбоев ва унинг кланига қарши қаратилди. Унинг президентликдан кетиши шунчаки кўзни шамғалат қилиш эди. Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбари сифатида ҳокимиятда қолди ва Тўқаев эса бош вазирдан устунроқ бир статусга эга бўлди холос.

КХШТнинг чақирилиши эса ёрдам чақириғи эди. Бу билан Тўқаев ҳокимиятга мустаҳкам ёпишиб олишни мақсад қилганини кўрсатиб қўйди. Путинга эса Қозоғистондаги тартибсизликлар асло керак эмас. Хулоса қиладиган бўлсак, намойишлар пайтида вафот этганлар сабабли халқнинг нафрати Тўқаевга қаратилиши ҳам мумкин».

Жан де Глиниасти, Франциядаги Халқаро ва стратегик алоқалар инситути тадқиқот-директори:

«Қозоғистон Россиянинг ‘жавоҳири’. Мамлакат Россиянинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ва у ерда Бойқўнғир ҳарбий базасига эга. Жуда катта ҳудудда жойлашган мазкур баъза, Франциянинг 4–5 та департаменти ҳудудига тенгдир. Россия учун Қозоғистондаги беқарорлик қабул қилиб бўлмасдир».

Жаҳонгир Остонов тайёрлади

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди