Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 5 январь куни йўловчи автобуси «Damas» билан тўқнашди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Маълум бўлишича, мазкур воқеа шу куни соат 13:30 атрофида туман ҳудудидан ўтган 4Р-18А автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, Д.К. бошқарувида бўлган «Isuzu» йўловчи автобуси йўл четида туриган «Damas» автомобилининг орқа томонига урилган.

Фото: Telegram

Оқибатда автобус ҳайдовчиси Д.К ва 5 нафар йўловчи ҳамда «Damas» ҳайдовчиси ва 1 йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Фото: Telegram

Аввалроқ Сурхондарёнинг Шўрчи туманида автобус велосипедчини уриб юборгани хабар қилинганди. Аниқланишича, автобус олдиндаги машинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда йўлнинг чап томонида тўхтаб турган «Nexia»га бориб урилган ва йўл четидаги велосипедчини ҳам уриб юборган.