Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, талабаларга хориждаги ўқишини Ўзбекистонга имтиҳонларсиз кўчиришга рухсат берилгани айтилган хабарлар юзасидан «Bugun.uz»га изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тармоқларда хориждан «перевод» қилиш тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.

«Ушбу фейк хабарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилиши ва перевод учун барча ҳужжатлар 15 февралгача қабул қилиниши билдирилган.

Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз (расмдаги 2020 йилги хабар). Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари! Тўғри тушунамиз, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш — давр талаби. Аммо ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг ‘олтин қоида’си эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунларимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг», дейилади хабарда.

Кадр: Telegram

Аввалроқ Олий таълим вазирлиги мурожаат қилиб, унда талабалар темирйўл касcаларида бетартиб навбат юзага келтиргани, лекин 50 фоизлик чегирмалар ҳам қишки таътил билан баравар — 24 январгача узатирилгани, шунинг учун шошиш ноўрин эканини маълум қилган.