Хитойлик олимлар «омикрон» штамининг келиб чиқишига оид қўшимча маълумот берди

Хитой Фанлар академияси олимлари коронавируснинг «омикрон» штами илгари ўйланганидек, одамлардан эмас, балки сичқонлардан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Journal of Genetics and Genomics» хабар берди.

Фото: «CNBC»

Тадқиқотчиларнинг фикрича, кемирувчилар дастлаб коронавирус инфекциясини одамлардан юқтирган. Қайд этилишича, бир йил ичида вирус ҳайвонлар организмида мутацияга учраган, бу эса аллақачон кўплаб одамлар юқтириб олган «омикрон» штамининг пайдо бўлишига олиб келган.

Таъкидланишича, 2021 йил ноябрь ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове олимларда мавжуд бўлган фаразлардан бирига кўра, коронавируснинг «омикрон» штами иммунитет танқислиги бўлган, коронавирус билан касалланган, аммо ундан тўлиқ тиклана олмаган бемор организмида пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ «омикрон» штами сунъий равишда ишлаб чиқилмагани айтилганди. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот берганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз