Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 9 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ тизмалари бўйлаб ташкил этилган пресс-тур давомида поло спорти мусобақаси ҳамда янги баланд тоғ муз йўлагининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, пресс-тур давомида поло спорти бўйича «Amirsoy Polo Cup 2022» мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа давомида Миллий Гвардия ва «NRG» жамоалари ўйинчилари қарама-қарши ўйин олиб боришди. Ғолиб бўлган жамоа ўйинчилари совға ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, қишки туризмни ривожлантириш, республика аҳолиси ўртасида фаол ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида 2800 метр квадрат бўлган баланд тоғ муз йўлагининг расмий очилиши ўтказилди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Маълумот ўрнида, поло – спорт турларидан бири бўлиб, ушбу мураккаб жамоавий ўйин тури спортчилардан тана ва отни моҳирлик билан, мукаммал даражада бошқариш ҳамда юқори концентрацияни талаб қилади. Хусусан, Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш, шунингдек, замонавий бешкураш ва полони оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарори ва 5 августдаги қарор қўшимчаси билан 2025 йилгача Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантириш давлат дастури белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар қаторидан жой олгани ҳақида хабар берилганди.