Дунё бўйлаб 2021 йилда 400 дан ортиқ ҳарорат рекорди қайд этилди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «NY Daily News»

Маълум қилинишича, 7 та давлатда, жумладан, Туркия ва Канадада рекорд даражадаги энг иссиқ ҳарорат кузатилган. Шу билан бирга, Испанияда термометр кўрсаткичи 35,8 даражага рекорд совуқликни қайд этган. Нафақат миллий рекордлар, балки қитъа рекордлари ҳам янгиланган. Африкада июнь ва сентябрь ойларида энг иссиқ ҳаво кузатилган бўлса, Италияда августда Европадаги энг иссиқ ҳарорат 48 даражани ташкил қилган.

АҚШда ҳам рекор ҳарорат қайд этилган, жумладан, 2021 йил июни рекорд даражадаги энг иссиқ ой деб топилган. Июнь ойидаги ҳарорат америкалик олимлар 127 йил давомида Қўшма Штатлар ва Шимолий Америкада кузатишда кўрган энг юқори ҳарорат бўлган. Бундан ташқари, Калифорниядаги Ўлим водийсида иккинчи марта сайёрадаги мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилган, бу 54,4 даража иссиқни ташкил этади.

Аввалроқ олимлар иқлим ўзгаришининг янги оқибатларидан огоҳлантирганди. Шунингдек, инсониятни 2022 йилда қандай хавф кутаётгани айтилган.