Британия соғлиқни сақлаш информатика институти олимлари коронавирус билан касалланиш хавфини оширадиган кундалик фаолиятни номлади. Бу ҳақда «Медик Форум» хабар берди.

Фото: «panaramapro.ru»

Маълум қилинишича, дўконларда харид қилиш касалланиш эҳтимолини бир ярим баравар оширади. Тадқиқотчилар ковид пандемиясининг иккинчи тўлқини маълумотларини 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг апрелигача бўлган даврдаги маълумотларни 2020 йилнинг сентябридан ноябригача бўлган давр билан солиштирган.

Шу тариқа улар коронавируснинг иккинчи тўлқини вақтида ҳафтада бир марта харид қилиш инфекция хавфини бир ярим баравар оширганини аниқлаган. Иккинчи ўринни очиқ спорт турлари эгаллаб, у касалланиш  хавфини 1,36 марта оширган. Мутахассислар бундай статистика жисмоний фаолиятнинг ўзи билан эмас, балки ижтимоий фаоллик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Бундан ташқари, барлар, ресторанларга ташриф, жамоат транспортида саёҳатлар (1,3 марта) коронавирус билан касалланиш эҳтимоли бўйича хавфли деб топилган. Энг кам хавфли фаолият сифатида олимлар сартарошга, гўзаллик салонига ёки маникюр хонасига ташриф буюришни кўриб чиққан.

Шунингдек, тадқиқотчилар кинотеатрларга, концертларга, спорт тадбирларига ташриф буюришда инфекция хавфи ортиши ҳақида ишончли далиллар топа олмаган. Бироқ экспертлар «омикрон» штами пайдо бўлгандан кейин вазиятни ҳисобга олмаган.

Аввалроқ оила аъзоларнинг бир-бирига коронавирус юқтирмаслик йўли айтилганди. Шунингдек, коронавируснинг янги аломатлари эълон қилинган.