Навоийда «қора маскалилар» ва балиқчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди — видео

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида 7 январь куни қора кийимдаги ёлланган назоратчи инспекторлар ва ҳудуддаги балиқчилар ўртасида келишмовчилик содир бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, Қизилтепа туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи «Golden Lake Fish» МЧЖга тегишли балиқчилик базасида қора кийимли, юзига ниқоб таққан, қўлида резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Келишмовчилик давомида назоратчи инспекторлар овчиларнинг ичкарига кириши учун паспорт нусхаси талаб қилгани ва ушбу ҳолатдан «Golden Lake Fish»га келган балиқчилар норози бўлиб, ёлланма ишчиларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилгани ҳамда жамоат тартибини бузгани аниқланган.

Таъкидланишича, қора кийимдаги назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар бўлиб, ички ишлар ходими бўлмаган. Улар эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Айни пайтда мазкур ҳудуд алоҳида назоратга олинган ҳамда Миллий гвардия ходимлари бириктирилган.

Аввалроқ Навоийда 5 нафар маст эркак ишлаб чиқариш заводининг 40 ёшли қоровулини дўппослагани ва жабрланувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради