Америка Дерматология академияси мутахассислари коронавирус инфекциясининг одатий белгилари йўтал, иситма, ҳид ва таъмни йўқотиш билан бир қаторда «омикрон» штамига чалинганларда соч тўкилиши кузатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Медик Форум» хабар берди.

Фото: «Kiieer»

Маълум қилинишича, ковид туфайли сочнинг тўкилиши душ қабул қилаётганда ёки соч тараётганда юз беради. Олимлар бу жараён 6 ойдан 9 ойгача давом этиши мумкинлигини айтган. Соч тўкилишига қарамасдан, бу калликка олиб келмайди ва барча «йўқотишлар» бир мунча вақт ўтгач, тикланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, «омикрон» штамининг бошқа аломатлари бурун оқиши, бош оғриғи, чарчоқ, томоқ оғриғи ҳисобланади.

Аввалроқ коронавирус учун экспресс-тест топширишда йўл қўйиладиган хатолар айтилганди. Шунингдек, кимлар бир вақтнинг ўзида грипп ва ковидга чалиниши мумкинлиги маълум қилинганди.