Хитойлик олимлар «Чанъэ-5» автоматик сайёралараро станцияси томонидан Ерга етказилган Ой тупроғи намунасида сувни аниқлади. Бу ҳақда «Science Advances» хабар берди.

Фото: «SETI institute»

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ой тупроғи намунасида 120 миллион pmm улушда сув бор. Улар сув, асосан, қуёш шамоли туфайли пайдо бўлганини қайд этган.

Таъкидланишича, Ойда сув биринчи марта 1978 йилда топилган. Кейин совет олимлари «Луна-24» қурилмаси томонидан келтирилган намуналарни таҳлил қилган. Кейинчалик россиялик олимлар «LRo» қурилмасига ўрнатилган асбобдан фойдаланиб, Ойнинг водородга энг бой ҳудудларини аниқлаган ва 2009 йилда NASA Жанубий қутб яқинидаги Кабео кратерида муз шаклида сув топилгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, «Чанъэ-5» 24 ноябрь куни Ойдан Ерга намуналарни етказиш учун учирилган тарихдаги биринчи миссия ҳисобланади.

Аввалроқ Ерга Бурж Халифа биноси катталигидаги астероид яқинлашиши ва NASA Ер атрофидаги жисмлар ҳаракатининг онлайн харитасини ишга туширгани маълум қилинган.