Фарғона шаҳрида 3 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М.У. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳодиса Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.

Маълум бўлишича, М.У. бошқарувидаги «Nexia-2» ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси Х.А. бошқарувидаги «Nexia-3» автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли орган ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Миробод туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган.