Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Reuters»

Украина пойтахти Киев шаҳрида Россия президенти Владимир Путиннинг сиёсатига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Фото: «AFP»

Россия Mудофаа вазирлиги Қозоғистонга юборилаётган ҳарбий техникалар ортилган самолёт ичининг суратини эълон қилди.

Фото: «Reuters»

Саудия Арабистонида Дакар раллиси бўлиб ўтмоқда.

Фото: «Reuters»

Камерунда футбол бўйича Африка миллатлар кубоги мусобақасига старт берилди. Камерунлик мухлислар миллий терма жамоа ўйинини томоша қилишга келмоқда.

Фото: «PA»

Буюк Британияда тонг отмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Пекин яқинидаги коронавирусга қарши тест олиш маркази.

Фото: «AFP»

АҚШлик матадор Дерек Колбаба чиқиш қилмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Туркиянинг Карс вилоятида аскарлар ва аҳоли Сариқамиш жангининг 107 йиллиги муносабати билан ҳалок бўлганлар хотираси учун марш қилмоқда. Биринчи жаҳон урушининг энг муҳим жангларидан бири ҳисобланган Сариқамиш жанги 1914-1915 йилларда Туркиянинг Сариқамиш шаҳрида бўлиб ўтган.

Фото: «PA»

Буюк Британиянинг Ледбури шаҳрида бу йилги ҳосилнинг яхши бўлиши учун ибодат маросими бўлиб ўтди.

Фото: «AFP»

Хитойдаги машҳур Буюк Хитой деворида қор ёғди.