Ерга 2022 йил 11 ва 19 январь кунлари иккита астероид яқинлашади. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Фото: «The Indian Express»

Маълум қилинишича, астероидларнинг энг каттаси Лондоннинг машҳур Биг Бен минорасидан ҳам каттароқ. Космик жисмлар NASA реактив ҳаракатлар лабораторияси олимлари томонидан «Asteroid Watch» бошқарув панели ёрдамида топилган.

Олимлар астероидлар Ерга хавф туғдирмаслиги, чунки улар сайёрадан жуда узоқ масофадан ўтиб кетишини қайд этган. 11 январь куни Ер ёнидан учиб ўтадиган «2013 YD48» астероиди ўлчами 104 метрни ташкил қилади. Унинг ҳажми Биг Бендан каттароқ ҳисобланди. 19 январь куни сайёра ёнидан учиб ўтадиган астероид «1994 PC1» деб номланади. У ҳар 47 йилда бир марта Ерга яқинлашади.

Аввалроқ Ерга Бурж Халифа биноси катталигидаги астероид яқинлашиши ва 2022 йилда қандай астрономик ҳодисалар кузатилиши маълум қилинган.