Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «АР»

Ой календари бўйича кириб келаётган янги йилга тайёргарлик кўраётган Куала-Лумпур.

Фото: «ЕРА»

Москвадаги Қозоғистон элчихонаси олдида марҳумлар хотирасига бағишлаб қўйилаётган гуллар.

Фото: «ЕРА»

Саудияда ўтаётган Дакар–2022 мусобақасининг 8-босқичида иштирок этаётган португалиялик мотопойгачи.

Фото: «Getty Images»

Токиодаги синтоистлар ибодатхонасида совуқ сувда покланаётган эътиқодчилар.

Фото: «ЕРА»

Суданнинг Хартум шаҳрида давлат тўнтаришига қарши намойишлар.

Фото: «Getty Images»

Пекинда ёзги саройдаги музли майдон чанғи ихлосмандлари учун очилди.

Фото: «Getty Images»

Болгариянинг Рибново қишлоғидаги помакларнинг анъанавий тўй маросими.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Наньтун табиат қўриқхонасида сув ичаётган оқ йўлбарс.

Фото: «ЕРА»

Нью-Йоркнинг Бронкс округида 19 қаватли турар жой биносидаги ёнғин натижасида 12 киши, шу жумладан, тўққиз нафар бола вафот этди.

Фото: «Getty Images»

Японияда балоғат ёшига етиш байрамининг нишонланиши.