Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 10 январь куни соат 2:41 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Фото: Twitter / @mchsing

Маълум бўлишича, эпимарказ Бойсун туманида бўлган. Зилзила координаталари: 38,38 градус шимолий кенглик; 67,43 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4; Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 335 километр жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Олтинсой туманида 3 балл, 34 км;
  • Денов туманида 3 балл, 35 километр;
  • Бойсун туманида 3 балл, 36 километр;
  • Сариосиё туманида 2-3 балл, 50 километр;
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 57 километр;
  • Шўрчи туманида 2 балл, 61 километр;
  • Бандихон туманида 2 балл, 63 километр;
  • Қамаши туманида 2 балл, 65 километр;
  • Узун туманида 2 балл, 70 километр;
  • Деҳқонобод туманида 2 балл, 71 километр;
  • Шахрисабз туманида 2 балл, 71 километр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 12 декабрь куни 3,7 балли зилзила содир бўлганди.