Хитойда содир бўлган кучли зилзила оқибатида Буюк Хитой деворининг икки метрга яқин қисми қулаб тушди. Бу ҳақда «The Global Times» хабар берди.

Фото: «Hi-Tech Mail»

Аниқлик киритилишича, 8 январь, шанба куни шимоли-ғарбий Ганьсу провинциясининг Шаньдань округида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлган.

Маълум қилинишича, ҳукумат вакиллари маданий обидани бориб кўрган ва вайронагарчилик жойига таянчлар ўрнатиб, таъмирлаш-тиклаш ишларини бошлаб юборган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, бироқ 9 киши жароҳатланган, шулардан 8 нафари аллақачон шифохонадан чиққан, бир нафари ҳамон шифокорлар назоратида. Маълумотларга кўра, Буюк Хитой деворининг қулаган қисми империя даврига тўғри келади.

Аввалроқ Буюк Хитой деворининг фанга номаълум бўлган яна бир қалъаси топилганди.