Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллигини нишонлаш дастури эълон қилинди

Букингем саройи Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллигини нишонлаш дастурини тақдим этди. Бу ҳақда «24 World Hours» хабар берди.

Фото: «Pinterest»

Маълум қилинишича, 70 йилликни нишонлаш доирасида бутун мамлакат бўйлаб кейинги 6 ой ичида — 10 январдан бошлаб бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Хусусан, 10 январь куни ошпазлик танлови бошланади, унда ҳамма 95 ёшли монархнинг ҳукмронлигига бағишланган махсус таом тайёрлайди.

Таъкидланишича, энг қизиқарли рецептлар ёзувчи ва телебошловчи Мэри Берри бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан танланади. 12–15 май кунлари эса Виндзор қалъаси ҳудудида Буюк Британиянинг 1558 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган тарихига бағишланган 1000 дан ортиқ одам ва 500 от иштирокида спектакль бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, байрамлар 2–5 июнь кунлари тўрт кунлик дам олиш кунини эълон қилиш билан якунланади. Лондон марказидаги байрам тадбирлари доирасида қироллик қуролли кучларининг турли бўлинмаларидан 1400 нафар аскар, 200 та от ва 400 нафар мусиқачи иштирок этадиган парад ташкил этилади.

Шунингдек, 3 июнь куни Буюк Британия пойтахтидаги Авлиё Пол соборида махсус байрам маросими ташкил этилади, эртаси куни эса Букингем саройида бутун дунё шоу-бизнес юлдузлари иштирок этадиган концерт бўлиб ўтади.

Келтирилишича, бўлажак тантаналар қироличанинг 2021 йил апрель ойида вафот этган турмуш ўртоғи шаҳзода Филипсиз ўтадиган илк байрамлар ҳисобланади. Қироличанинг уларда шахсан иштирок этиш ёки этмаслиги ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Елизавета II’нинг энг севимли машғулоти маълум қилинганди. Шунингдек, қиролича яширин ерости йўлагидан фойдаланиши ҳақида хабар берилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз