Эмомали Раҳмон тожик-афғон чегарасидаги вазият мураккаблашаётганини айтди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 10 январь, душанба куни КХШТ кенгаши йиғилишида тожик-афғон чегарасидаги вазият кундан кунга мураккаблашаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «НТВ» хабар берди.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Раҳмон Афғонистон атрофида хавфсизлик камарини яратиш зарур деб ҳисоблаган. Давлат раҳбари ИШИД жангарилари Афғонистон ҳудудида ўз позициясини мустаҳкамлаётганига эътибор қаратиб,  КХШТ тақиқланган террорчилик ташкилотларининг ягона рўйхатини шакллантириши зарурлигини таъкидлаган.

«Мен террорчиларнинг ватани, дини йўқлиги, улар қаерда бўлмасин, йўқ қилиниши кераклигига ишонаман», — дейди Тожикистон президенти.

Шунингдек, у Қозоғистондаги вазиятга муносабат билдириб, Қозоғистон расмийларининг мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш ва тартибни тиклаш бўйича кўраётган чора-тадбирларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.

«Қозоғистондаги воқеалар терроризм ва экстремизм, диний радикализм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича биргаликдаги комплекс фаолиятимизни кучайтириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди», — деган у.

Аввалроқ Тожикистон президенти Афғонистонга қандай ёрдам беришини айтганди. Шунингдек, у мамлакат қайси соҳада заифлигини очиқлаганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023