Даниялик олимлар гриппга қарши эмланган ва эмланмаганлар орасида COVID-19’нинг юқиш хавфи ва клиник натижаларини солиштирган биринчи тадқиқот натижаларини чоп этди.

Фото: «Region.by»

Маълум қилинишича, тадқиқотда Даниядан 46 000 дан ортиқ тиббиёт ходимлари иштирок этган. Шу тариқа Копенгаген университети касалхонасининг тиббиёт фанлари доктори Йонас Хенрик бошчилигидаги олимлар гриппга қарши эмлаш ковид инфекцияси хавфига таъсир қиладими ёки йўқлигини текширган.

Ёши ва қўшимча касалликлар мавжудлигига қараб, олимлар гриппга қарши эмланганларда коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи эмланмаган иштирокчиларга нисбатан 0,93–1,01 фоизни ташкил қилишини аниқлаган. Касалхонага ётқизиш хавфи мос равишда 1,02–1,03 ва 0,89–0,91 фоизни ташкил қилган. Мутахассислар гриппга қарши вакцина коронавирус юқиши ва унинг оғир кечишига таъсир қилмаслигини аниқлаган.

Аввалроқ кимлар бир вақтнинг ўзида грипп ва ковидга чалиниши ва бунга қандай чалинганини аниқлаши хабар берилган.