19:00 | 10.01.22 152

Ижтимоий дайжест. Самарқанддаги 150 млрд сўмлик туннель, эволюцион таълимот, Тошкентга оид «3 та Т назарияси»

Ҳафта давомида ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган мавзуларни келтирамиз

2022 йил ўта шиддатли воқеаларга бой бўлиб бошланди дейиш мумкин. Бир тарафдан ковиднинг янги тўлқини, бошқа томондан Қозоғистон воқеалари акс-садоси ижтимоий тармоқларни буткул эгаллаб олди. Хўш, янги йил Ўзбекистонга қандай кириб келди? Ўтган ҳафта давомида қандай воқеа-ҳодисалар рўй берди ва журналист ҳамда блогерларимиз уларни қай ҳолатда қарши олди? Бугунги дайжестимизда ҳам одатимизга кўра шу тўғрисида суҳбатлашамиз.

Сарҳисобни Telegram’дан бошлаймиз:

Блогер Али Қаҳҳоров ўз Telegram каналида Қозоғистон воқеаларидан сўнг ўзбек халқини журъатсизликда ва ўта сабрлиликда айблаётган айрим кимсалар ҳақида ёзяпти.

Энди Регистон «reddit.com»да. Ўзингиз гувоҳ бўлинг:

Яқиндагина қурилиши учун қарийб 150 миллиард сўм сарфланган Самарқанддаги туннель-кўприк деворларидан ёмғир суви сизиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалган ва ижтимоий тармоқларда анчайин шов-шувларга сабаб бўлган эди. Блогер Зафарбек Солижонов шу ҳақда ёзмоқда.

Мана бу ерда ажойиб ишлар бўляпти. «Ошинг ҳалол бўлса, ошкора ич» деганлари шу бўлса керак-да:

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз обуначиларига Президент чиқадиган меҳнат таътили ҳақида маълумот улашмоқда.

«Файзбоғ.уз»дан айрим мулоҳазалар:

«Tentakminds»дан Қозоғистондаги инқилоб ҳақида айрим мулоҳазалар:

Тилшунос-блогер Эльдар Асанов ўз Telegram каналида эволюцион таълимот ҳақида туркум постларни тақдим қилиб келмоқда. Мана улардан бири:

«bakiroo» Ўзбекистондаги паррандалар ҳақида ёзяпти. Ўзи нима гап?

Блогер Нурбек Алимов блогерлар ҳақида:

«Kurbanoff.net»дaн ажойиб латифа. Биргаликда кулишамиз!

«Habikatura»

Юқоридаги Али Қаҳҳоровнинг фикрлари ҳали ёдингиздан чиқиб улгурмагандир. Табдиркор Фируз Аллаевдан ҳам мазкур масалада мулоҳазалар:

Отаси журналист ва блогерлардан фарзандини ортиқча безовта қилмасликларини илтимос қилиб сўраган чемпион йигитча ҳақида аллақачон эшитгандирсиз?


Facebook’да нима гаплар?

Сардор Салим Қозоғистон воқеаларини ҳайрихоҳлик билан кузатаётган ўзбеклар ҳақида ёзяпти.

Скриншот: Facebook

«BBC Ўзбек» мухбири Ибрат Сафо Қозоғистон воқеалари ҳақида ёзмоқда.

Скриншот: Facebook

Хорижда яшовчи ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Раббимовдан айрим мулоҳазалар:

Скриншот: Facebook

Шаҳноза Соатова Қозоғистон воқеалари ҳақида:

Скриншот: Facebook

Тошкентнинг ўн икки калити ҳақида Азиза Умарова ёзяпти.

Скриншот: Facebook

«Уч замон»да ажабтовур пост. Нима гап дейсизми? Яхшиси, ўзингиз кўринг.

Скриншот: Facebook

Навбат Twitter’га:

Бизда ҳозирча шулар. Мароқли ҳафта тилаймиз. Яна дайжестлашгунча деб қоламиз.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42