Россия тиббиёт фанлари доктори, кардиолог Заурбек Шугушев коронавируснинг юрак фаолиятига таъсири ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Keck Medicine of USC»

Маълум қилинишича, ковид юракда жиддий асоратларни, жумладан, миокардит (юрак мушагининг яллиғланиши) ва юрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин.

«Коронавирус юрак мушакларига бевосита зарар етказиши мумкин. Миокардит туфайли одамларда юрак етишмовчилиги бўлса, постковид синдромининг кўринишларидан бири ҳисобланади. Бундай вазиятда бемор юрак хуружидан кейинги ҳолатдаги каби бўлади. Афсуски, бундай беморларнинг ўртача умр кўриш муддати атиги беш йил ҳисобланади. Юрак етишмовчилиги тахминан ўпка саратони билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Ҳозирча нима учун юрак мушаклари коронавирусдан кейин таъсирланганини айта олмаймиз. Бироқ бу аломатлар кузатилаётган беморларни учратмоқдамиз», — дея қўшимча қилган Заурбек Шугушев.

Мутахассиснинг қайд этишича, эмланиш юрак-қон томир тизимининг зарарланишидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Аввалроқ коронавирусни юқтириш хавфини оширадиган кундалик фаолиятлар ва қондаги қанд миқдорининг коронавирусга таъсири ҳақида маълумот берилганди.