Наманган шаҳрида 31 декабрда мингга яқин одам тунги пайтда йўлни тўсиб ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га изоҳ берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, Янги йил байрами муносабати билан шаҳарнинг «Афсоналар водийси» истироҳат боғига вилоят марказий арчаси ўрнатилган бўлган. Аниқланишича, мингга яқин фуқаро истироҳат боғига ташриф буюриб, арча атрофида тўпланган.

Боққа жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органи ходимлари ва Миллий гвардиядан жами 253 нафар ходим хизматга жалб қилинган. Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан фуқаролар тарқатилаётган холат интернет тармоқларида намойиш қилинган.

Аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманида бир гуруҳ аёллар автомобиллар йўлини тўсиб қўйгани акс этган видео бўйича муносабат билдирилганди.