Наманган шаҳрида 31 декабрда мингга яқин одам тунги пайтда йўлни тўсиб ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолатга ўз вақтида расмий ахборот берган. Шунингдек, ИИВ матбуот котиби ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерларни огоҳлантирган ва нохолис ва ёлғон ахборот тарқатмасликка чақирган.

«Ахборот тарқатиш тартибига риоя қилинг. Жамоат назорати тўғрисидаги қонун талабига кўра тарқатаётган ахборотингиз холис ва текширилган бўлиши шарт.

Сизнинг пиар ортидаги шошма-шошарлигингиз фуқаролар ўртасида хавотирли вазиятларни юзага келтириши мумкинлигини асло унутманг» дейилади хабарда.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимлиги олдида аёллар ҳоким қабулига киритилмагани учун йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабарга изоҳ берилганди.