9:20 | 10.01.22 391

Олимлар Ойда аниқланган «кулба»нинг сирини очиқлади

Хитой қурилмаси объектни яқиндан ўрганди

Хитойнинг «Yutu 2» қурилмаси 2021 йилнинг ноябрь ойида Ойда «кулба» кўринишидаги объектни аниқлаганди. Эндиликда қурилма мазкур объектга яқинлашиб, унинг нима эканига ойдинлик киритди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «G»

Маълум қилинишича, дастлаб «кулба» акс этган расм ҳиралиги учун кўплаб назарияларни келтириб чиқарган. Ернинг табиий сунъий йўлдошидаги объект «сирли кулба» ёки «ой куби» деб номаланган. Баъзилар ҳатто бу Артур Кларкнинг 2001 йилдаги «Космик Одиссей» фильмидаги монолит каби ўзга сайёраликлар томонидан қолдирилган нарса деб ишонган.

Объект топилгандан сўнг қурилма уни батафсилроқ текшириш учун юборилган, бироқ бу жойга етиб бориш учун бир неча ҳафта керак бўлган. Хитой 7 январь куни эса сирли топилма экспертизаси натижалари ҳақидаги маълумотларни эълон қилган. Унга кўра, сирли жисмнинг тош экани, унинг «кулба» сифатида акс этишига қурилма камерасига тушган соя сабаб бўлгани айтилган.

Шу билан бирга, Ердаги мазкур қурилманинг масофавий операторларидан бири бу тош қуённи эслатиши, яқин атрофдаги бошқа тош эса бироз сабзига ўхшашлигини таъкидлаган. Айни пайтда Хитойнинг Ойдаги қурилмаси деярли 1000 метр масофани босиб ўтган.

Аввалроқ NASA марсоходи тарихда илк бор Қизил сайёра атмосферасидан кислород ажратиб олганди. Шунингдек, Ойда ҳаракатланадиган автомобиль намойиш қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 900
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 428
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 496
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 780
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1171