АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари «омикрон» штамининг кенгайтирилган аломатлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «Chandrika Daily»

Маълум қилинишича, ушбу белгилар кузатилганда беморлар шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиши зарур. Шифокорлар бу штаммнинг ўзига хос хусусияти унинг юқори инфекциялилигида эканини айтган. Улар коронавирусга қарши эмланган фуқаролар соғлиғида ўзгариш бўлмаса ҳам бу вариантни бошқаларга юқтириши мумкинлигини айтган.

«Омикрон» касалликнинг енгил кечишига олиб келишига қарамай, шифокорлар баъзи ҳолларда инфекция салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тан олади», дейилади хабарда. Улар «омикрон» штамининг хавфли белгиларига қуйидагиларни киритган:

  • нафас олишнинг қийинлашиши;
  • кўкрак қафасида доимий оғриқлар;
  • ориентацияни йўқотиш;
  • уйқудан туриш қобилиятининг сусайиши;;
  • тери, лаб ва тирноқлар рангининг очариши.

Шифокорлар, шунингдек, кучли чарчоқ, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал ва мушак оғриғини характерли аломатлар деб билган.

Аввалроқ «омикрон» штамининг ноодатий аломати ва Кипрда коронавируснинг «дельтакрон» штами аниқлангани маълум қилинган.