«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 11–13 январь кунлари республика ҳудудларида, асосан, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.

Мамлакат ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 3–6 даража илиққача, кундузи 9–12 даража илиққача кўтарилади.

14 январда Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15–20 метр/сукундгача кучайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 2–4 даража кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун меъёрий қийматлардан 3–5 даражага юқори бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида туман кузатилади.