Янгиликлар - 10:19 · 10.01.2022

Ўзбекистонда қишки таътил санаси узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими?

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати 24 январгача узайтирилган қишки таътил ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмаслигини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўлови сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни таътил ойлик маошга таъсир қилмайди.

Элатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хусусий мактаблар учун ҳам қишки таътил санаси узайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE