Ўзбекистонга 10 январь куни коронавирусга қарши 500 минг 400 доза «Moderna» вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, келтирилган ярим миллион дозадан ортиқ вакцина 2022 йил ҳисобида дастлабкиси саналади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 миллион 536 минг 768 дозани ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, тўлиқ фойдаланилган вакцина миқдори 40 миллион дозага етган. Улардан:

  • 2 миллион 404 минг 480 дозаси «AstraZeneca»;
  • 37 миллион 789 минг 938 дозаси «ZF-UZ-VAC2001»;
  • 1 миллион 341 минг 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 3 миллион 500 минг 460 дозаси «Moderna»;
  • 2 миллион 316 минг 600 дозаси «Pfizer/BioNTech»;
  • 1 миллион 976 минг дозаси «Sinovac»;
  • 207 минг 500 дозаси «Sputnik Light» вакцинаси.

Аввалроқ Ўзбекистонга Хитойдан 1 миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси бепул келтирилгани хабар қилинганди.