Америкалик олимлар Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи тирик организмларнинг фаолиятига қандай таъсир қилишини аниқлади.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, Бразилиядаги Кампинас университети олимлари уруғнинг униб чиқиши туфайли юзага келадиган тебранишларни кузатган. Бу ҳаракатларнинг барчаси тортишиш кучи тўлқинлари томонидан бошқарилиши қайд этилган. Мутахассислар Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи организмнинг уйқуси, ўсиши ва фаолиятига таъсир қилишини ҳам айтиб ўтган.

Таъкидланишича, барча биологик организмлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг фаолият ритми тортишиш оқимлари билан чамбарчас боғлиқ. Уларга Қуёш–Ер–Ой тизими таъсир кўрсатади.

«Ердаги барча материя Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи таъсирида бўлади. Ёруғлик ёки ҳарорат каби бошқа ритмик таъсирлар бўлмаса, организмнинг циклик хатти-ҳаракатларини ташкил қилиш учун фақат тортишиш тўлқинлари етарли», — дейди мутахассислар.

Аввалроқ инсониятни 2022 йилда қандай хавф кутаётгани ва Олимлар иқлим ўзгаришининг янги оқибатларидан огоҳлантиргани маълум қилинган.