Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 8 январь куни қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, вилоят Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан туманда тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Н.А. исмли аёл М. ва Ш. исмли қизларни Туркияга фохишалик учун юбормоқчи бўлган.

Таъкидланишича, у келишилган пулнинг 3500 долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Навоийда қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл суд қилинганди. Шунингдек, Фарғонада аёлни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган 2 фуқаро ушлангани маълум қилинган.