10:31 | 10.01.22 150

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти ва халқига таъзия йўллади

Давлат раҳбари халқ ҳимояси йўлида қурбон бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти ва халқига мамлакатда содир бўлган воқеалар юзасидан таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев мактубида Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар, аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талафотлар муносабати билан Қосим-Жўмарт Тўқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия билдирган.

Давлат раҳбари ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишини тилаган.