19:58 | 10.01.22 121
Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти телефон орқали мулоқот қилди
Давлат раҳбарлари Қозоғистонда тинчлик тез фурсатда тикланишига ишонч билдирди
Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашди. Қозоғистон президенти мамлакатдаги жорий вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади. Томонлар Қозоғистонда тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.