«Толибон» ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий Теҳронда миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд билан учрашганини маълум қилди. Бу ҳақда «Khaama news» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, «Толибон» Аҳмад Масъуд ва Исмоилхоннинг Афғонистонга қайтиши хавфсизлиги кафолатланишини айтган. «Афғонистон Ислом Амирлиги мамлакатдаги вазиятни ҳамма учун хавфсиз ва қулай қилишга ҳаракат қилади, шунда одамларнинг Амирликка қаршилик кўрсатиш имконияти бўлмайди», — дейди Мужоҳид.

Маълумот учун, Аҳмад Масъуд миллий қаршилик кучлари номи билан танилган ҳаракат етакчиси, Исмоилхон эса «Толибон»га қарши Совет армияси, Шимолий иттифоқ ва Ислом Республикаси байроғи остида жанг қилишга муваффақ бўлган. Ёзда у Ҳиротда толиблар томонидан асирга олинган, лекин Эронга кетишга муваффақ бўлган.

Аввалроқ «Панжшер арслони»нинг укаси «Толибон» ҳаракати қандай қилиб ғалаба қозонганини айтганди. Шунингдек, Аҳмад Масъуднинг қаршилик фронти «Толибон»га қарши жанг қилганди.