14:26 | 11.01.22 505

Алишер Усмоновнинг «Капиталбанк»даги улуши ошди

Банкнинг бошқа акциядори — Ойбек Турсунов улуши эса пасайган

«USM Holding» гуруҳи таркибига кирувчи «Телекоминвест» компанияси Ўзбекистондаги «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки акцияларини сотиб олди, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «USM Holding»

Тошкент республика фонд биржаси маълумотига кўра, Алишер Усмоновга қарашли компания 2022 йил 10 январь куни Ўзбекистон банкининг 32,98 миллион дона акциясини ёки устав капиталининг яна 8,33 фоизини сотиб олган. Шундай қилиб, Усмоновнинг «Капиталбанк»даги улуши 25 фоизга етди.

«Bankers.uz» маълум қилишича, «Капиталбанк»нинг «Телекоминвест» билан келишувидан сўнг банкнинг яна бир йирик акциядори — Ойбек Турсуновнинг акциялардаги улуши 41,6 фоизга тушган.

«Капиталбанк» АТБ фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Жорий йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери сифатида эълон қилинди. Бундан ташқари, банк Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз таъсисчилигида бошқа рақамли банк — «Bank Apelsin»ни ташкил этиш орқали банк гуруҳига асос солган.

Аввалроқ Алишер Усмонов 2021 йил бошидан буён қанчага бойигани маълум қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 922
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 432
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1794
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 789
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1177