Қозоғистонда 2 январь куни суюлтирилган газ нархининг ошишига қарши бошланган митинг тартибсизликларга уланиб кетди. Кенг кўламдаги тартибсизликлар, айниқса, катта шаҳарлар, жумладан, Олмаотада авж олди. Аммо ҳозир гап бу ҳақда эмас.

Фото: Беларусь президенти матбуот хизмати

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда намойишчиларнинг агрессив ҳаракатидан сўнг уларни «террорчи» деб аташни бошлади. 6 январга ўтар кечаси Тўқаев ўз раҳбарлигида Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди, унда президент Қозоғистондаги вазиятни «давлат яхлитлигига путур етказиш» деб атади ва «террорчилик таҳдидини енгиш» учун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ёрдам сўради. Ўтган бир ҳафта ичида қўшни мамлакатда нималар бўлгани ушбу видео ва мақолада батафсил ёритилган.

10 январь, душанба куни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қизғизистон, Россия ва Тожикистон каби давлатлар президентлари иштирок этди. Маълумот учун, Ўзбекистон бу ташкилотга аъзо эмас.

Ушбу йиғилиш тармоқларда кенг ёритилди, ўзбекистонликлар ҳам уни қизиқиш билан кузатиб борди. Ўзбек аудиториясининг эътиборини Беларусь президенти Александр Лукашенконинг гаплари тортди. У «Қозоғистондаги воқеалардан, биринчи навбатда, Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, агар бундай қилинмаса, Ўзбекистонни ҳам шу ҳолат кутиб тургани»ни айтди.

Россия Фанлар академияси жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг постсовет тадқиқотлар маркази катта илмий ходими Станислав Притчин унинг мазкур фикрига муносабат билдирди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондаги вазиятдан тубдан фарқ қилади, жумладан, мамлакат ҳудудида беқарорлик учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ.

СССР парчаланганидан кейин мустақил бўлган Беларуснинг биринчи ва ҳозиргача ягоналигини сақлаб келган президенти Александр Лукашенконинг гапларига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари турли ёндашди. Кимдир юмор аралаш муносабат билдирди, кимдир буни жиддий таҳдид деб қабул қилди — ўзбек блогосферасида яхшигина акс-садо берди. Қуйида турли тармоқларда эълон қилинган муносабатларни келтирамиз.

Биринчи навбатда Telegram’да кенг аудиторияга эга блогерларнинг постларидан бошлаймиз.

Ўзбекистонлик тадбиркор Фируз Аллаев ўз блогида Лукашенконинг гапларидан ҳавотирга тушганини ёзиб қолдирди. Унинг фикрларига қўшилган бошқа блогерлар ҳам постни ўз саҳифаларида бўлишди.

Блогер Нурбек Алимов юқоридаги Аллаевнинг фикрларини блогига улашиш ортидан ўз фикрларини ҳам ёзиб қолдирди.

Ҳуқуқшунос-блогер Баҳодир Аҳмедов ҳам Беларусь президентининг гапларига қарши.

Яна бир ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Лукашенконинг гапларини сафсата, КХШТни эса «Троя оти» деб атади.

Блогер Шаҳноза Соатова эса «Биз ортга қайтиш учун 30 йил юрмадик!» сарлавҳаси остида ўзининг муносабатини қолдирди.

Блогер Мубашшир Аҳмад эса «Мустақиллигимизни асраб қолиш учун гиналар унутилиши, жипслашиш омилларини ишга солиш ва халқимиз руҳиятини кўтариш лозим»лигини айтиб, бу йўлда ҳар қандай хизматга тайёрлигини билдирди.

«davletovuz» Telegram канали муаллифларининг фикри эса қуйидагича бўлди. Албатта, унда КХШТга қўшилишга қонун йўл қўймаслиги айтиб ўтилган.

«bakiroo» ўз Telegram каналида Лукашенкога «раҳмат» айтди.


Сўз Twitter фойдаланувчиларига!

Facebook’дагилар нима дейди?

Юқоридаги постлардан хулоса қилиш мумкинки, жамоатчилик фикри етакчилари (жуда катта қисми) «Европанинг сўнги диктатори»нинг гапларига қарши, негатив фикрда. Блогерлар, фаол қатлам ва зиёлиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фикрлари (постлари) остидаги изоҳларда ҳам буни кўриш мумкин. Кўпчилик буни «тўғридан тўғри таҳдид», «Ўзбекистоннинг суверенитетига таҳдид» сифатида қабул қилди. Айримлар бундай ҳолатлардан «дарс олишга чақириш» Беларус президентига умуман ярашмайди, деб ҳисоблайди.