Хельсинки университети олимлари танани саккиз соат давомида коронавирусдан ҳимоя қилувчи молекулани ишлаб чиқишни якунлади. Бу ҳақда университет сайти хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, уни бурун спрейи сифатида ишлатиш мумкин. Молекула TriSb92 деб аталиб, уни қўллашда одам «биологик ниқоб»га эга бўлади. Бироқ молекула ҳали клиник синовлардан ўтмаган.

Олимларнинг таъкидлашича, молекула танани инфекция хавфи юқори бўлган тақдирда ҳам ҳимоя қила олади. Тадқиқот муаллифларидан бири Анна Мякелянинг айтишича, молекулага эга препарат тажрибалар давомида коронавируснинг экспериментал сичқонлар танасига киришига тўсқинлик қилган.

Аввалроқ пандемия чақалоқлар саломатлигига қандай таъсир қилгани аниқланганди. Шунингдек, коронавирус учун экспресс-тест топширишда йўл қўйиладиган хатолар айтилган.