Мушуклар қонида инсонлар учун хавфли бўлган коронавирус топилди
Америкалик олимлар мушукларнинг қон намуналари оқсилларида коронавирус қўзғатувчисига хос бўлган антитаначаларни топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, Теннесси университети олимлари пандемиядан олдин мушуклардан қон таҳлил намуналарини олган.
«Бизни ажаблантирадиган нарса шундаки, намуналарнинг 70 фоизи SARS-CoV-2 ва унга алоқадор SARS-CoV рецепторлари билан боғланишга қарши антитаначалар учун ижобий бўлган», — деган олимлар.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, мушукларнинг вирус билан алоқада бўлгани бунга сабаб бўлган. Коронавирус инфекцияси қўзғатувчисининг оқсилига ўхшаш ҳайвонларнинг танасидаги бошоқ оқсили антитаначалар чиқарилишига олиб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, коронавирусга қарши ўзаро реактив антитаначалар мушукларнинг иммун тизими SARS-CoV вируси билан тўқнашганидан кейин пайдо бўлган бўлиши мумкин. Бу 2000-йилларнинг бошларида Осиёда атипик пневмония тарқалишига сабаб бўлган.
Аввалроқ коронавирусдан ҳимояланишнинг янги усули ва «омикрон» штамининг хавфли аломатлари эълон қилинганди.