«Омикрон»нинг кўпчилик эътибор бермайдиган хавфли аломати маълум қилинди
Бу касалликнинг дастлабки белгиси ҳисобланади
Жанубий Африкадаги энг йирик «Discovery Health» хусусий тиббий суғурта компанияси бош директори Раин Роуч овоздаги асоссиз хириллаш «омикрон» штамининг кўпчилик эътибор бермайдиган аломати ҳисобланишини айтди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Маълум қилинишича, беморда инфекциянинг бошқа белгилари пайдо бўлишидан олдин овознинг хириллаши юзага келади. Унинг таъкидлашича, аксарият ҳолларда касалликнинг бу нохуш аломати «дельта»га хос бўлган томоқ оғриғи билан бирга кечади.
«Мазкур аломат бурун битиши, қуруқ йўтал ва белда ноқулайлик туғдириши мумкин», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, британиялик олимлар «омикрон»нинг бешта асосий белгиларини номлаганди. Булар: бош оғриғи, бурун оқиши, ҳансираш, томоқ оғриғи ва чарчоқ. Бундан ташқари, баъзи беморлар иштаҳанинг йўқолиши ва фикрлар чалкашлигидан шикоят қилади. Бундай ҳолда «омикрон» симптомсиз кечиши мумкин.
Аввалроқ коронавирус юрак фаолиятига қандай таъсир қилиши ва ковиддан ҳимояланишнинг янги усули маълум қилинган.