Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 271 276 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, юқорида келтирилган рақамлар 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига тўғри келади. Қўмита, шунингдек, аҳолининг қишлоқ ва шаҳар ҳудудларида яшаш кўрсаткичларини келтириб ўтган.

  • Шаҳар жойларда — 17,9 миллион киши;
  • Қишлоқ жойларда – 17,4 миллион киши.

Аввалроқ Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш жиҳатдан таркиби эълон қилинганди. Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши қуйидагича бўлган:

  • 0–4 ёшлилар — 3 756 106 нафар;
  • 5–9 ёшлилар — 3 341 346 нафар;
  • 10–14 ёшлилар — 3 078 367 нафар;
  • 15–19 ёшлилар — 2 569 705 нафар;
  • 20–24 ёшлилар — 2 758 841 нафар;
  • 25–29 ёшлилар — 3 218 218 нафар;
  • 30–34 ёшлилар — 3 081 371 нафар;
  • 35–39 ёшлилар — 2 617 689 нафар;
  • 40–44 ёшлилар — 2 151 240 нафар;
  • 45–49 ёшлилар — 1 910 995 нафар;
  • 50–54 ёшлилар — 1 622 297 нафар;
  • 55–59 ёшлилар — 1 528 091 нафар;
  • 60–64 ёшлилар — 1 226 095 нафар;
  • 65–69 ёшлилар — 762 473 нафар;
  • 70–74 ёшлилар — 468 735 нафар;
  • 75–79 ёшлилар — 246 064 нафар;
  • 80–84 ёшлилар — 148 712 нафар;
  • 85 ва ундан катталар — 72 546 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кўп ҳудудлар маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни қанчага ошаётгани ва мамлакатнинг доимий аҳолиси сони қанчага етгани маълум бўлган.