Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика ҳукуматининг янги таркиби тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, президент аввалроқ бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алихон Смоиловни бош вазир этиб тайинлаганди. Вазирлар Маҳкамасининг аввалги аъзоларидан баъзилари ўз ўринларини сақлаб қолган, баъзилари эса юқори лавозимга кўтарилган. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини собиқ бош вазир ўринбосари Роман Скляр эгаллаган бўлса, бош вазир ўринбосари Ерали Тугжанов ўз ўрнида қолган. Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов ўз лавозимини сақлаб қолган.

Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигини бошқарма бошлиғининг собиқ ўринбосари Асқар Умаров бошқаради. Канат Мусин адлия вазири бўлган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишига эса собиқ вазир ўринбосари Ажар Гиният раҳбарлик қилади.

Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигини бошқарма бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари Кайирбек Ускенбоев бошқаради. Маданият ва спорт вазирлиги эса президент маъмурияти раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Даурен Абаевга ўтган. Собиқ вазир ўринбосари бўлган Алибек Қуантиров миллий иқтисодиёт вазири бўлган.

Молия вазири Ерулан Жамаубаев, рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин, экология, геология ва табиий ресурслар вазири Сериккали Брекешев, таълим ва фан вазири Асхат Аямагамбетов ўз  лавозимини сақлаб қолган. Бундан ташқари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Серик Шамкенов ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Юрий Ильин аввалги лавозимларида қолган.

Маълумот учун, 12 январь, чоршанба куни Қозоғистон янги ҳукуматининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.